35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгашининг 2026 йил 2 апрелдаги VII-22-37-5-70-K/26-сонли қарори билан «Ижтимоий реестр»га киритилган, I гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар хонадонини таъмирлаш орқали энергия самарадорлигини оширишга қаратилган ижтимоий лойиҳани молиялаштириш масаласи маъқулланган.

Мазкур қарор асосида тумандаги 7 та оила хонадонида энергия самарадорлигини ошириш ва иситиш тизимларини яхшилаш мақсадида девор ва томларни изоляция қилиш, энергия тежамкор эшик ва деразалар ўрнатиш, шунингдек, қуёш панеллари ёки гелиоколлекторлар ўрнатиш ишларини амалга ошириш учун «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармасидан маблағ ажратиш таклифи тасдиқланган.

🔎 Мазкур қарор ижросини ўрганиш ва депутатлик назоратини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Алишер Жайнаров ҳамда котибият бош мутахассиси Куаниш Таубаев қарор иловасида кўрсатилган «Юксалиш» МФЙда яшовчи фуқароларнинг хонадонига бориб, амалга оширилган ишлар ҳолати билан танишдилар.

Ўрганиш жараёнида хонадонда энергия самарадорлигини ошириш, иссиқликни сақлаш ва иситиш шароитларини яхшилаш бўйича бажарилган ишлар ҳолати кўздан кечирилди.

Slide 1 of 2