35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — УСТУВОР ВАЗИФА

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — УСТУВОР ВАЗИФА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ–108-сонли Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда 2026–2028 йиллар давомида замонавий саноатлашган интенсив боғларни босқичма-босқич барпо этиш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, юқори ҳосилдор навларни жорий этиш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгиланган.
Мазкур Фармон ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун «Исковот Ризқ Рўз» агрофирмаси ҳудудида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда фермер хўжаликлари раҳбарларига ер майдонларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш, интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, юқори ҳосилдор ва экспортбоп навларни экиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда янги саноатлашган интенсив боғларни ташкил қилишнинг афзалликлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, мавжуд боғларни хатловдан ўтказиш, кам ҳосилли ва иқтисодий самарадорлиги паст майдонларни янгилаш, сув тежовчи технологиялардан кенг фойдаланиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, фермер хўжаликларига амалий кўмак бериш ҳамда амалга оширилаётган ишларни мунтазам назорат қилиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Slide 1 of 2