35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

Сессия олдидан тиббиёт соҳасидаги фаолият жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Сессия олдидан тиббиёт соҳасидаги фаолият жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган «Наманган вилоят тиббиёт бошқармаси бошлиғи А. Алижановнинг соҳада 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида»ги масалани ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Мазкур ўрганишда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши раиси Р. Исаков, Наманган вилоят сайлов комиссияси раиси ўринбосари У. Урманова, вилоят Кенгаши депутатлари Қ. Абдуллаев ва З. Ходжаев ҳамда ижро ҳокимияти вакиллари ҳамда эксперт гуруҳи аъзолари иштирок этдилар.

Ўрганиш давомида Наманган вилоят тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолияти, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи ва ихтисослаштирилган тиббий хизматлар сифати, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси, дори воситалари билан таъминланганлик даражаси, тиббий хизматлардан фуқароларнинг фойдаланиш ҳолати ҳамда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар натижадорлиги атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, тиббиёт соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар, аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда ҳисоботда акс эттирилган маълумотларнинг амалдаги ҳолатга мувофиқлиги таҳлил қилинди.

Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларни Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритиш белгиланди.

Мазкур ўрганишлар Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилаётган депутатлик назоратининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, сессияларда кўриб чиқилаётган масалаларнинг пухта ўрганилиши, қабул қилинаётган қарорларнинг асосланганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Ҳуқуқий асос:
Мазкур ўрганиш Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида», «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида» ҳамда «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунлари талаблари ижроси юзасидан депутатлик назоратини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Slide 1 of 4