Yangiliklar

ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ

6-Юқори сайлов округидан сайланган депутат Райхоной Эгамбердиевна Юнусованинг навбатдаги сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. «Юқори» маҳалласи ҳудудидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби биносида ташкил этилган ушбу мулоқотда маҳалла фаоллари ва кўплаб фуқаролар иштирок этдилар.

Учрашув давомида депутат томонидан округ ҳудудида шу вақтга қадар амалга оширилган кенг кўламли ишлар, хусусан, инфратузилмани яхшилаш, маҳалла аҳлини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечими борасидаги ижобий натижалар атрофлича баён этилди.

Шунингдек, мулоқот давомида келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган муҳим режалар ҳам ўртоқлашилди.

Учрашув якунида фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олиниб, уларни туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Slide 1 of 4