Yangiliklar

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ Сел-тошқинларнинг олдини олиш ишлари ўрганилди

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Сел-тошқинларнинг олдини олиш ишлари ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Р. Мамажонов ҳамда туман Кенгаши депутати Маъруфжон Садриддинов томонидан Соҳил маҳалласида сел-тошқинларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳалла ҳудудидаги ариқ-зовурлар, сув ўтиш йўллари, хавфли нуқталар ҳамда ёғингарчилик мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар кўздан кечирилди.
Масъулларга сел оқимларини хавфсиз йўналтириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берилди.
✅ Таъкидландики, бундай ўрганишлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, табиий офатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 1