Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги “2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-393-сонли қарорига мувофиқ туманда бир қатор қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, 33-сонли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш доирасида фойдаланишга яроқсиз мавжуд бино ўрнига 150 ўринли замонавий янги бино барпо этилмоқда.
Қурилиш ишларини “Gaz ta'mir pardoz” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда бўлиб, лойиҳа қиймати 5,4 млрд сўмни ташкил этади.
Бугун туман ҳокими, халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов ушбу объектда бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Жараёнларни сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, қурилиш стандартларига қатъий риоя қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Қайд этилганидек, мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида ҳудудда мактабгача таълим қамрови янада кенгайиб, болалар учун замонавий ва қулай шароитлар яратилади.