Yangiliklar

Янгиқўрғон туманида грантлар ажратиш учун ижтимоий муаммолар ўрганилмоқда

Янгиқўрғон туманида грантлар ажратиш учун ижтимоий муаммолар ўрганилмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзоси, сенатор О. Маткаримов, Жамоат фонди вакиллари ҳамда халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири М. Эргашевадан иборат ишчи гуруҳ томонидан туманда мавжуд ижтимоий аҳамиятга эга муаммолар ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида Юқори Қораёнтоқ маҳалласида воркаут майдончаси қуриш масаласи, шунингдек, ечимини кутаётган бошқа долзарб ижтимоий муаммоларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўрганишлар якунлари асосида мазкур муаммоларни манзилли ва самарали ҳал этишга қаратилган грант танловларини эълон қилиш режалаштирилган.

Slide 1 of 2