Yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович сайлов округидаги мактабда бўлиб, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирокида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович сайлов округидаги мактабда бўлиб, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирокида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

Тадбир давомида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш ва жамиятда фаол фуқаро сифатида шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг депутат нуронийлар билан биргаликда мактаб кутубхонаси фаолиятини ўрганиб, унда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, китоб фонди ҳамда хизмат кўрсатиш сифати билан танишди.

Ўрганиш жараёнида ўқувчи ёшларга китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш бўйича тавсиялар берилди ҳамда китоб фондини бойитиш бўйича амалий чоралар кўриш белгиланди.

Slide 1 of 4