Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🌱 YOSHLAR VA EKOLOGIK TASHABBUSLAR
янв.21
9-SONLI MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK O‘RGANILDI
янв.21
20-SONLI MAKTABDA YONG‘IN XAVFSIZLIGINI TA’MINLASH BO‘YICHA TAYYORGARLIK ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
20-SONLI MAKTABDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK O‘RGANILDI
янв.21
20-SONLI MAKTABDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK O‘RGANILDI
янв.21
2-SONLI JASORAT MAKTABIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK O‘RGANILDI
янв.21
2-SONLI JASORAT MAKTABIDA YONG‘IN XAVFSIZLIGI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
2-SONLI JASORAT MAKTABIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK O‘RGANILDI
янв.21
2-SONLI JASORAT MAKTABIDA O‘RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
Yoshlar bilan ishlash samaradorligi va kelgusidagi vazifalar muhokama qilindi
МАРКАЗИЙ КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ ВА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
МАРКАЗИЙ КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ ВА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан Янгиқўрғон тумани марказий кутубхонасида Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ижроси ҳамда муассаса фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида кутубхонада аҳолига кўрсатилаётган ахборот-кутубхона хизматларининг сифати, китоб фондини сақлаш ва бойитиб бориш ҳолати, янги адабиётларни қабул қилиш ҳамда китобхонларга етказиш тизими, электрон каталог ва рақамли ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув залларининг ҳолати, зарур техник воситалар ва интернет тармоғи билан таъминланганлик даражаси, ногиронлиги бўлган шахсларга қулай муҳит яратилганлиги ҳамда кутубхона ходимларининг касбий малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қонун талабларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ахборот ва кутубхона ресурсларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш, миллий ҳамда жаҳон адабий меросини кенг тарғиб қилиш, китоб фондини замонавий илмий, бадиий ва ўқув адабиётлари билан мунтазам бойитиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мутолаага қизиқишини ошириш, таълим муассасалари ва маҳаллалар билан ҳамкорликда китоб тақдимотлари, маънавий-маърифий учрашувлар, ижодий кечалар ҳамда китобхонлик танловларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш давомида кутубхонага ташриф буюрувчилар сони, доимий китобхонлар қамрови, уларнинг китоб ва ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжи, келиб тушаётган таклиф ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тартиби ҳам таҳлил этилди. Аҳолининг турли қатламлари, хусусан, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ва имконияти чекланган фуқаролар учун манзилли хизматларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Якунланишида кутубхона фаолияти самарадорлигини янада ошириш, китоб фондини янги адабиётлар билан бойитиш, электрон хизматларни кенг жорий этиш, аҳолини китобхонликка жалб қилиш бўйича тарғибот тадбирларини кучайтириш ҳамда аниқланган масалаларни босқичма-босқич бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди
Slide 1 of 4