Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Аҳолининг депутатга мурожаатидан сўнг, “Толариқ” маҳалласи ҳудудида дарахтларга шакл бериш ишлари бошлаб юборилди”
янв.21
“Зиёнур” маҳалласи аҳоли мурожаати юзасидан ўрганиш учрашуви ўтказилди
янв.21
Миробод туманида лойиҳалар амалга оширилиши депутатлар томонидан ўрганилди.
янв.21
ДЕПУТАТ — АҲОЛИ ВА МАҲАЛЛА ЎРТАСИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ — ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА
янв.21
9-май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўрилмоқда
янв.21
Депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Депутатга мурожаатдан сўнг “Байналминал” маҳалласи ҳудудидан кесилган шох-шаббалар олиб чиқиб кетилди
янв.21
Миробод туман Кенгаши депутати Ш.Абдуллаевнинг ҳафталик иш режаси доирасида “Байналминал” МФЙ фаолияти ўрганилди
янв.21
Миробод туманида “Обод махалла” дастури доирасида режалаштирилган чора-тадбирларни ташкил этиш учун Кенгаш қарори билан маблағ ажратилди”
ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Экологик партияси Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан 1-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович ҳамкорлигида экологик тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларнинг олдини олиш, табиатга масъулият билан муносабатда бўлиш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий ташаббусини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўқувчиларга дарахт экиш, ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндиларни белгиланган тартибда жойлаштириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.

Тадбир иштирокчилари ёш авлодда экологик маданиятни шакллантириш, табиатни асраш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш ҳар бир фуқаронинг муҳим бурчи эканини таъкидладилар.

Slide 1 of 1