Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Mirobod tumanida oilalar osoyishtaligi, ijtimoiy himoya va migratsiya masalalari muhokama qilindi.
янв.21
“Deputat mahallada”
янв.21
Kengash raisi aholi bilan uchrashuv o'tkazdi: Muammolar yechimi va huquqiy ko‘mak
янв.21
“Haftalik ish rejasi” ijrosi bo‘yicha deputat mahallada uchrashuv o‘tkazdi
янв.21
Murojaat o‘rganildi: Tadbirkorlik faoliyati qonun doirasida
янв.21
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг “Ҳафталик иш режаси” ижроси бўйича депутат Б.Рахимов “Тонг юлдузи” МФЙда маҳалла раиси, еттилик аъзолари билан учрашиб, ижтимоий соҳа йўналишларига оид муаммоларни 24 та тавсиявий сўровнома асосида суҳбат олиб борди.
янв.21
Депутат Б.Рахимов томонидан ҳафталик иш режага мувофиқ маҳалладаги муаммолар билан раис иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.
янв.21
Депутат Б.Рахимов томонидан ҳафталик иш режага мувофиқ округдаги боғчани таъмирлаш масаласи ўрганилди.
янв.21
“Deputat o‘z ish joyida fuqaroni qabul qilib, muammosini hal qildi”
янв.21
“Deputat mahalla raisi va aholisiga bergan va’dasida turdi”
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилишида вилоят Кенгаши ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

  Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши
курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг
йиғилишида вилоят
Кенгаши ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари
иштирок этишди.

Жорий йилнинг 14 апрел куни вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий
комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
 

Ушбу йиғилишда тегишли доимий комиссия аъзолари, вилоят Кенгаши ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари, Коррупсияга қарши курашиш Жиззах вилояти Ҳудудий кенгаши аъзолари, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят Солиқ бошқармаси, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари иштирок этишди.  

 Йиғилиш кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди: 

 - Ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликни жиловлаш, жиноят содир
этилиши омилларини бартараф этиш ва коррупцияни олдини олиш борасида амалга
оширилган ишлар тўғрисида;
 

-Жиззах вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактика ҳолати ҳамда
коррупцияни олдини олиш тўғрисида
 

- Фориш тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига
эга бўлган Д-048 “Жиззах ш. – Янги қишлоқ қ. – Қизилча қ. – Қизилқум қ.”
автомобил йўлининг 40-46 км.лари, 48-53 км.лари ҳамда 71-114 км.лари
оралиғидаги белгиланган тезлик 100 км/соат бўлган йўл қисмларини 70 км/соат
тезликка камайтириш йўл белгиси ўрнатиш тўғрисида;
 

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати бошқармаси бошлиғи томонидан
Фориш тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга бўлган Д-048 “Жиззах ш. –
Янги қишлоқ қ. – Қизилча қ. – Қизилқум қ.” йўлида ўтган 5 йил давомида жами 149
та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганлиги ҳамда ушбу ҳудудда тезликни
камайтириш энг аввало фуқаролар хавфсизлигини таъминлаши таъкиблаб ўтилди.
    

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли ташкилот
раҳбарлари ҳисобот ва ахборотлари эшитилди.
 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят Кенгаши
депутатлари Н.Каримова, Ф.Одилов, О.Маматқулов, А.Зоидовларнинг савол ва таклифлари
ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзоси Н.Камалова таклифлари
тингланди ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан ижроси назоратга олинди.  

  Эшитилган ахборот ва ҳисоботлар юзасидан тегишли
қарорлар қабул қилинди. Доимий комиссия йиғилиши жонли равишда youtube ижтимойи тармоғида
ёритилди.
  

Slide 1 of 1