Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Аҳолининг депутатга мурожаатидан сўнг, “Толариқ” маҳалласи ҳудудида дарахтларга шакл бериш ишлари бошлаб юборилди”
янв.21
“Зиёнур” маҳалласи аҳоли мурожаати юзасидан ўрганиш учрашуви ўтказилди
янв.21
Миробод туманида лойиҳалар амалга оширилиши депутатлар томонидан ўрганилди.
янв.21
ДЕПУТАТ — АҲОЛИ ВА МАҲАЛЛА ЎРТАСИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ — ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА
янв.21
9-май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўрилмоқда
янв.21
Депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Депутатга мурожаатдан сўнг “Байналминал” маҳалласи ҳудудидан кесилган шох-шаббалар олиб чиқиб кетилди
янв.21
Миробод туман Кенгаши депутати Ш.Абдуллаевнинг ҳафталик иш режаси доирасида “Байналминал” МФЙ фаолияти ўрганилди
янв.21
Миробод туманида “Обод махалла” дастури доирасида режалаштирилган чора-тадбирларни ташкил этиш учун Кенгаш қарори билан маблағ ажратилди”
Туман депутат Исломов Аҳмад Ҳайдарович Қурғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли, айниқса ёшлар ва болалар учун яратилган спорт инфратузилмасининг ҳолатини ўрганди.

 25-“Лангар” сайлов округидан сайланган
депутат Исломов Аҳмад Ҳайдарович томонидан Қурғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудида аҳоли, айниқса ёшлар ва болалар учун яратилган спорт
инфратузилмасининг ҳолатини ўрганиш мақсадида жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб
борилди.
 

Ўрганиш жараёнида мавжуд спорт
майдончалари, болалар ўйингоҳлари, уларнинг техник ҳолати, жиҳозланиш даражаси
ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб бериши атрофлича кўздан кечирилди.
Шунингдек, мазкур иншоотлардан самарали фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва
замонавий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 

Депутат томонидан маҳалла фаоллари, ёшлар
ва фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва
мурожаатлари тингланди. Айниқса, болалар ва ёшлар учун қўшимча спорт
майдончалари барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда спорт
тўгаракларини кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.
 

Ўрганиш натижалари асосида аниқланган
муаммоларни бартараф этиш, спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва аҳоли,
хусусан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган аниқ
чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур масала депутат томонидан доимий назоратга
олиниши таъкидланди.
 

Бизни Халқ депутатлари туман Кенгашининг
расмий саҳифаси:
  

https://t.me/xatirchi_tuman_kengashi  

https://youtube.com/@xatirchitumankengashi?si=3juKornzXOduxPOu  

Slide 1 of 2