Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Аҳолининг депутатга мурожаатидан сўнг, “Толариқ” маҳалласи ҳудудида дарахтларга шакл бериш ишлари бошлаб юборилди”
янв.21
“Зиёнур” маҳалласи аҳоли мурожаати юзасидан ўрганиш учрашуви ўтказилди
янв.21
Миробод туманида лойиҳалар амалга оширилиши депутатлар томонидан ўрганилди.
янв.21
ДЕПУТАТ — АҲОЛИ ВА МАҲАЛЛА ЎРТАСИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ — ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА
янв.21
9-май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўрилмоқда
янв.21
Депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Депутатга мурожаатдан сўнг “Байналминал” маҳалласи ҳудудидан кесилган шох-шаббалар олиб чиқиб кетилди
янв.21
Миробод туман Кенгаши депутати Ш.Абдуллаевнинг ҳафталик иш режаси доирасида “Байналминал” МФЙ фаолияти ўрганилди
янв.21
Миробод туманида “Обод махалла” дастури доирасида режалаштирилган чора-тадбирларни ташкил этиш учун Кенгаш қарори билан маблағ ажратилди”
Туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Камолов Шохрух Эргашевич томонидан жойларда ўрганиш ишлари амалга оширди.

 13-“Самарқанд” сайлов округи депутати
Солиева Марҳабо Рахматовнанинг соғлиги йўқлиги сабабли, депутатга бириктирилган
Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Камолов Шохрух
Эргашевич ҳамда маҳалла раиси Х.Мусаев билан биргаликда Дамариқ маҳалла
фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Икрамованинг мурожаати юзасидан
ўрганиш ишлари олиб борилди.
 

Ўрганиш жараёнида фуқаро Х. Икрамованинг
моддий ёрдамга муҳтожлиги ҳамда уй-жой билан боғлиқ муаммолари жойига чиққан
ҳолда кўриб чиқилди. Унинг яшаш шароити, оилавий аҳволи ва мавжуд муаммолар
атрофлича ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан баҳо берилди.
 

Аниқланишича, фуқаро моддий қийинчиликка
дуч келган бўлиб, уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда моддий қўллаб-қувватлашга
эҳтиёж мавжуд. Шу муносабат билан уни манзилли ижтимоий ҳимоя дастурларига
киритиш, моддий ёрдам ажратиш ҳамда уй-жой масаласини ҳал этиш юзасидан тегишли
ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўриш зарурлиги белгиланди.

Фуқарога амалдаги қонунчилик доирасида
тушунтиришлар берилди ҳамда унинг мурожаатини ижобий ҳал этиш бўйича масъул
ташкилотларга тегишли таклиф ва тавсиялар киритилди.
 

Ўрганиш натижасига кўра, фуқаро Х.
Икрамованинг муаммоларини бартараф этиш, хусусан моддий ёрдам кўрсатиш ва
уй-жой шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
  

Slide 1 of 4