Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Аҳолининг депутатга мурожаатидан сўнг, “Толариқ” маҳалласи ҳудудида дарахтларга шакл бериш ишлари бошлаб юборилди”
янв.21
“Зиёнур” маҳалласи аҳоли мурожаати юзасидан ўрганиш учрашуви ўтказилди
янв.21
Миробод туманида лойиҳалар амалга оширилиши депутатлар томонидан ўрганилди.
янв.21
ДЕПУТАТ — АҲОЛИ ВА МАҲАЛЛА ЎРТАСИДАГИ МУСТАҲКАМ КЎПРИК
янв.21
ЁШЛАРНИНГ ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ — ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА
янв.21
9-май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўрилмоқда
янв.21
Депутатлик сўрови юборилди
янв.21
Депутатга мурожаатдан сўнг “Байналминал” маҳалласи ҳудудидан кесилган шох-шаббалар олиб чиқиб кетилди
янв.21
Миробод туман Кенгаши депутати Ш.Абдуллаевнинг ҳафталик иш режаси доирасида “Байналминал” МФЙ фаолияти ўрганилди
янв.21
Миробод туманида “Обод махалла” дастури доирасида режалаштирилган чора-тадбирларни ташкил этиш учун Кенгаш қарори билан маблағ ажратилди”
Аҳоли муаммолари ўрганилди ва тиббий хизматлар сифати таҳлил қилинди

Аҳоли муаммолари ўрганилди ва тиббий хизматлар сифати таҳлил қилинди

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қанағат Досмурзаева томонидан “Учтепа” ОФЙ ҳудудида аҳоли билан бевосита мулоқотлар ўтказилди. Уйма-уй юриш давомида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий шароити, уларни қийнаётган муаммолар ҳамда таклифлари тингланди.

Мулоқотлар жараёнида айниқса хотин-қизлар фаоли томонидан олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқиш келишиб олинди.

Шунингдек, депутат томонидан “Учтепа” оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, тиббиёт ходимларининг фаолияти, дори-дармон таъминоти ҳамда шароитлар ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4