Ҳудуддаги аҳоли билан учрашувдан сўнг депутат дардманд аёлларни қўллаб-қуввтлашни сўраб "Соғлом авлод учун" хайрия жамғармаси республика бошқарувига мурожаат қилди.Сўров изсиз кетмади.
-Янгиобод маҳалласида истиқомат қилаётган 97 нафар "Аёллар дафтари" рўйхатидаги соғлигида, кўриш қобилиятида муаммоси бор хотин-қизларга "Соғлом авлод учун" хайрия жамғармаси ҳисобидан бепул дори-дармон ва кўзойнаклар берилди,-дейди туман Кенгаши депутати Ҳилола Сулаймонова.