Туман Кенгаши депутатлари ҳудуддаги оилавий боғчалар сифат ва самарадорлигини ўрганди. Давомат, тўгараклар фаолияти, таълим дастурлари ижроси, маънавий-маърифий тадбирлар, санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилиши, моддий-техника базаси, куз- қиш мавсумига тайёргарлиги каби масалалар депутатларнинг диққат марказида бўлди.
Бугун ўрганиш натижалари доирасида хусусий МТМ лар раҳбарлари иштирокида танқидий таҳлил ўтказилди. Туман ҳокими Ш. Раҳмонов бошчилигида ўтган юзма юз учрашувда қатор камчиликларга йўл қўйиб келган 10 та оилавий боғча фаолияти қониқарсизлиги қайд этилди. Яна бир қанча оилавий боғчалар мудираларига бир ой муддатда кўрсатилган нуқсонларни бартараф этиш учун имконият берилди.