Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
#MUNOSABAT
янв.21
Bugun mamlakatimizda biznes muhiti tubdan o‘zgardi.
янв.21
#МУНОСАБАТ
янв.21
Янги агентликка кенгаш билан биргаликда тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, таннарх, ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича ечимлар ишлаб чиқиш, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими орқали тайёр маҳсулот экспортини 2 баробарга ошириш, кооперацияни кучайтириб, паст қувватда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди
янв.21
Жаҳонда савдо қоидаларининг тез ўзгариши ёки логистикадаги узилишлар тўхтамаётгани шароитида тўқимачилик тармоғини ривожлантиришга алоҳида ёндашувлар зарурлиги қайд этилди.
янв.21
Европа ва АҚШ бозорига тайёр кийим-кечак экспортини кенгайтириш, тармоқда стандартлаштириш ва рақамлаштириш ишларини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
янв.21
Ўтган йилда 5 миллион доллардан ортиқ экспорт қилган 55 та корхонанинг ҳар бирида камида 200 нафардан ишчи ишламоқда. Лекин бу корхоналар асосан вилоят марказларида ва саноати ривожланган туманларда жойлашган.
янв.21
Президент ишлаб чиқариш ва экспортни оширишга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.
янв.21
Ўз ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил қилган тўқимачилик соҳаси корхоналарига хусусий боғчалардаги каби ҳар бир тарбияланувчи бўйича субсидия ажратилади.
янв.21
Тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар мажбурияти бор бўлган 144 та корхонани соғломлаштириш чоралари ишлаб чиқилади. Фаолиятини барқарорлаштириш мумкин бўлган корхоналарнинг кредит муддати 7 йилгача узайтириб берилади.
Депутат фаолиятидан

Маълумки, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоятни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланиб, тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор амалий ишлар бажарилиб келинмоқда.

Бу борада халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳам ўз округларидаги маҳаллаларда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича масъулларга амалий ёрдам бериш ҳамда депутатлик назоратини олиб бориш кўрсатиб ўтилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2025-йил 8-майдаги “Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 84-сонли Фармони қабул қилинди ҳамда камбағал оилалар «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилди.

Туманда 3-бочқичда камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг олиб бораётган ишлари ҳаққонийлигини депутатлик (жамоатчилик) назорати тартибида ўрганилиб чиқилди.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида эҳтиёжманд оилага бириктирилган раҳбарлар томонидан камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширган ишлар юзасидан Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Перизат Мингтаева томонидан "Гулистон" МФЙ да 3-бочқичда камбағал оилалар рўйхатига киритилган оилалар ўрганилганилди. Ўрганиш давомида маҳалладаги камбағал оилаларга бириктирилган раҳбар ва маҳалла еттилиги билан биргаликда индивидуал хизматлар режаси ишлаб чиқилганлиги ва барча хизматлар ўз вақтида маъсуллар томонидан бажарилаётганлиги аниқланди.

Slide 1 of 3