АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич ҳамда Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбари К. Усмонов томонидан «Баркамол» маҳалласи аҳолисининг мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш жараёнида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар тингланиб, уларни қонуний ва амалий ҳал этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилиб, ижроси депутатлик назоратига олинди. Мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилиши белгиланди.