Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Uychi tumanida “Ayollar daftari”ning 7-bosqichiga kiritiladigan xotin-qizlar ro‘yxatini hamda ularning muammolarini bartaraf etishga qaratilgan “Yo‘l xaritasi”ni tasdiqlash masalasi ko‘rib chiqild
янв.21
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев тумандаги “Uychi Chemical” МЧЖга ташриф буюриб, корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамда келгусидаги истиқболли режалар билан танишди.
янв.21
Эзгулик МФЙда ҳисобот йиғилиши ўтказилди
янв.21
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш – барқарор тараққиётнинг муҳим омили
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЙЧИ ТУМАН КЕНГАШИ ДОИМИЙ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Олмурут маҳалласининг маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти мудири Н. Дедаханова томонидан Олмурут маҳалласида фаолият юритаётган маҳалла еттилигининг иш фаолияти ўрганилди.
янв.21
Deputat og‘ir toifaga tushgan hududdagi elektr ta’minoti ishlari bilan tanishdi
янв.21
Шифокор МФЙ раиси фаолияти ўрганилди
янв.21
DEPUTAT YOSHLAR ZIYO MASKANIGA TASHRIF BUYURDIDEPUTAT YOSHLAR ZIYO MASKANIGA TASHRIF BUYURDI
янв.21
DEPUTAT YOSHLAR ZIYO MASKANIGA TASHRIF BUYURDI
ОБОДОНЧИЛИК ВА СЕЛ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ОБОДОНЧИЛИК ВА СЕЛ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигида “Янгиобод” маҳалласида ободончилик ишларини жадаллаштириш, ариқ ва каналларни тозалаш ҳамда сел-сув тошқинларининг олдини олиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этдилар.
Муҳокамалар давомида ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш, ички йўллар атрофини тартибга келтириш, ариқ-зовур ва каналларни чиқиндилардан тозалаш ишларини тизимли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мавсумий ёмғирлар ҳамда сел-сув тошқинлари хавфининг олдини олиш мақсадида сув ўтказувчи тармоқларни очиш, хавфли ҳудудларни доимий назоратга олиш, аҳоли иштирокида ҳашар ва ободонлаштириш ишларини кучайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилишда ҳар бир маҳаллада обод, тоза ва хавфсиз муҳит яратиш, аҳоли учун муносиб ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.

Slide 1 of 4