Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
XONADONBAY ISHLASH DEPUTAT E’TIBORIDA
янв.21
SHIFO MASKANIGAGA EKG APPARATI TOPSHIRILDI✔️
янв.21
КОНУН_ИЖРОСИ_АМАЛДА
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY HIMOYA TIZIMI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
KUNLIK ISH REJA IJROSI AMALDA
янв.21
Камбағалликдан фаровонлик сари🔼
янв.21
DEPUTAT XONADONLARDA: AHOLI MUAMMOLARI TINGLANMOQDA
янв.21
DEPUTAT XONADONLARDA: MUAMMOLAR VA TAKLIFLAR TINGLANDI✔️
янв.21
Бугунги кунда ғўза парваришида амалга оширилаётган ҳар бир агротехник жараён — культивация, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ва озиқлантириш ишларини ўз вақтида бажариш келгуси ҳосилдорликда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
янв.21
Фуқаролар муаммоларига амалий ечимлар топилмоқда.
ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

📊Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши котибият мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати Н. Мухаммадиева, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибият мудири М. Эргашева ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Д. Сидиқов иштирокида ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

📌 Учрашувда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва жамиятдаги фаоллигини ошириш борасидаги муҳим вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

🗓 Мулоқотнинг асосий эътибори ҳудуддаги ишсиз ёшларни аниқлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, замонавий касбларга йўналтириш ҳамда доимий даромад манбаига эга иш ўринларига жалб этиш масалаларига қаратилди.

🤝 Шунингдек, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ва давлат дастурлари имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Ёшларнинг ўз ғоя ва ташаббусларини амалга оширишида амалий кўмак бериш, уларни янги лойиҳаларга жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

🌐 Учрашув давомида ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари томонидан ҳудудларда ёшлар билан ишлаш жараёнида учраётган айрим муаммо ва таклифлар билдирилди. Мутасаддилар томонидан уларни ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олиниб, ёшлар билан манзилли ишлаш тизимини янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

❗️ Йиғилишда маҳаллий имкониятлардан самарали фойдаланиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

✔️ Бундай мулоқотлар ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда келажакка ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 2