Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Депутат назорати: Уйчи тумани 21-мактабда янги ўқув биноси қурилиши ўрганилди.
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: SES TIZIMIDA IJRO INTIZOMI VA ISH SAMARADORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI: 50-SONLI DMTTDA TA’LIM SIFATI VA SHAROITLAR KO‘ZDAN KECHIRILDI.
янв.21
Депутатлик сўрови ижроси назоратда
янв.21
📌 Ҳуррият маҳалласи фаолияти ўрганилди
янв.21
МАКТАБ ОЛДИДА ЗАМОНАВИЙ СВЕТОФОР ЎРНАТИЛДИ
янв.21
DEPUTAT VA PROFILAKTIKA INSPEKTORI MULOQOTI: MAHALLADA XAVFSIZ MUHIT – BOSH MEZON
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
DOIMIY KOMISSIYALARINING KENGAYTIRILGAN YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
Депутат назорати: Гулбоғ МФЙда ички йўллар таъмирланди.
АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ – ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ – ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири М. Эргашева ҳамда 25-сонли Қизилкиёк сайлов округи депутати Ш. Ғайбуллаев томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудида жойлашган Қизилкиёк оилавий поликлиникаси фаолияти ўрганилди.

Ташриф давомида тиббиёт муассасасида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, яратилган шарт-шароитлар, тиббий жиҳозлар ҳолати ҳамда тиббиёт ходимлари фаолияти комплекс тарзда кўриб чиқилди.

📝 Поликлиника раҳбарияти ва ходимлар билан ўтказилган мулоқотда мавжуд муаммолар, хизмат сифатини оширишга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди. Шунингдек, фуқаролар билан бевосита суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг тиббий хизматдан қониқиш даражаси, дори-дармон таъминоти ҳамда мавжуд эҳтиёжлари ўрганилди.

🔎 Ўрганиш жараёни маҳаллий Кенгаш депутати фаолиятининг устувор йўналишлари, жумладан аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш ҳамда мурожаатлар билан тизимли ишлаш масалалари билан уйғун ҳолда ташкил этилди. Айрим ҳолатларда навбатлар масаласи ҳамда замонавий тиббий жиҳозларга эҳтиёж мавжудлиги қайд этилди.

🤝 Ташриф якунида тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида амалий чоралар белгиланиб, шифокорлар фаолияти учун зарур бўлган чек-принтер аппарати билан таъминлашда депутат томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

🔺 Таъкидланганидек, бундай ўрганишлар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва тиббий хизматлар сифатини изчил оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 3