Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Депутат назорати: Уйчи тумани 21-мактабда янги ўқув биноси қурилиши ўрганилди.
янв.21
DEPUTAT NAZORATI: SES TIZIMIDA IJRO INTIZOMI VA ISH SAMARADORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI: 50-SONLI DMTTDA TA’LIM SIFATI VA SHAROITLAR KO‘ZDAN KECHIRILDI.
янв.21
Депутатлик сўрови ижроси назоратда
янв.21
📌 Ҳуррият маҳалласи фаолияти ўрганилди
янв.21
МАКТАБ ОЛДИДА ЗАМОНАВИЙ СВЕТОФОР ЎРНАТИЛДИ
янв.21
DEPUTAT VA PROFILAKTIKA INSPEKTORI MULOQOTI: MAHALLADA XAVFSIZ MUHIT – BOSH MEZON
янв.21
ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ
янв.21
DOIMIY KOMISSIYALARINING KENGAYTIRILGAN YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
Депутат назорати: Гулбоғ МФЙда ички йўллар таъмирланди.
Маҳаллий Кенгашларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини самарали ташкил этиш.

Жорий йилнинг 25 март куни Навоий шаҳрида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари учун “Маҳаллий Кенгашларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши котибияти ҳамкорлигида ўтказилди. 

Тадбирнинг асосий мақсади — маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ижтимоий тармоқларда тизимли, очиқ ва самарали ёритиш, аҳоли билан онлайн мулоқотни кучайтириш, шунингдек жамоатчилик фикрини шакллантиришда рақамли платформалар имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Семинар давомида марказ томонидан 2026 йил мобайнида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ижтимоий тармоқларда ёритишнинг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар, ахборот тарқатишда кузатилаётган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таҳлилий маълумотлар тақдим этилди. 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда расмийлик ва очиқлик тамойилларига риоя қилиш, фуқаролар мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш, танқидий фикрларга тўғри муносабат билдириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва “халқ билан мулоқот” тизимини ривожлантириш устувор вазифалардан бирига айланган. Бу жараёнда ижтимоий тармоқлар муҳим ахборот майдони сифатида алоҳида аҳамият касб этмоқда. 

Семинар иштирокчилари маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини ёритишда контент режалаштириш, фото ва видеоматериаллардан фойдаланиш, ахборотни содда ва тушунарли тилда етказиш ҳамда ижтимоий тармоқларда ижобий имижни шакллантириш юзасидан фикр ва таклифларини билдирдилар. 

Тадбирда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари, котибият мудирлари, фаол депутатлар, доимий комиссиялар аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Slide 1 of 4