Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ.
янв.21
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА ҲИСОБОТ ЭШИТИЛДИ.
янв.21
FARMON IJROSI AMALDA: XDP DEPUTATLIK VA EKSPERTLAR GURUHI 33-OILAVIY POLIKLINIKA FAOLIYATINI O‘RGANDI.
янв.21
ДЕПУТАТ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Уйчи туманида 100 нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
янв.21
ДЕПУТАТ ПИЛЛАКОРЛАР ХОНАДОНИДА
янв.21
УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ИЖРОСИ НАЗОРАТДА
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
янв.21
DEPUTATLAR MAKTABDAGI TA’LIM SIFATI VA SHART-SHAROITLARNI O‘RGANDILAR.
“Депутат ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот — учрашув ташкил этилди

Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” деб белгиланиши мамлакатимизда ёшларга бўлган юксак эътибор, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг яна бир ёрқин намунасидир.

Ана шу ташаббус ижроси доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич томонидан “Депутат ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот — учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, уларнинг фаоллигини ошириш, ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ёшлар томонидан таълим, иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кредит ва грантлардан фойдаланиш, ёшлар сиёсатига оид давлат дастурлари ҳақида бир қатор саволлар ўртага ташланди.

Депутат томонидан мазкур масалалар бўйича атрофлича тушунчалар берилди, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари диққат билан тингланиб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, учрашувда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, ижтимоий фаолликни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бундай учрашувлар ёшлар билан депутатлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаб, ишончли ҳамкорлик муҳитини яратишга, ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаб, самарали ҳал этишга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 5