Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

ДЕПУТАТ МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН УЧРАШДИ

ДЕПУТАТ МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН УЧРАШДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович Қорасув маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги аъзолари билан учрашди.
Учрашув давомида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий вазият, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд инфратузилма муаммолари, ободонлаштириш ишлари, ички йўллар, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ масалалар юзасидан маҳалла масъулларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Аниқланган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда босқичма-босқич ҳал этиш, аҳоли мурожаатларини доимий назоратга олиш ҳамда маҳаллада амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 2