Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

26-СОНЛИ МАКТАБДА ЯНГИЛАНИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

26-СОНЛИ МАКТАБДА ЯНГИЛАНИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан сайлов округи ҳудудидаги 26-сонли умумтаълим мактабида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди.
Айни кунларда мактаб биносидаги эски эшик ва дераза ромларини замонавий AKFA эшик ва ромларига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар бир ҳафтадан буён Чортоқ туманида фаолият юритувчи «GUDING FORT» МЧЖ қурувчи корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.
Ўрганиш жараёнида депутат мактаб директори Нуриддинов Неъматжон билан суҳбатлашиб, бажарилаётган ишларнинг сифати, қурилиш муддатлари ҳамда мавжуд масалалар юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли якунлаш, мактаб жамоаси ва ўқувчилар учун муносиб ҳамда қулай шароитлар яратиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1