Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Депутат ахбороти олдидан "Баёт" МФЙ фаолияти ўрганилди!

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашнинг 6-Миробод сайлов округи депутати УюРашидова ташаббуси билан навбатдаги тизимли ўрганиш тадбирлари ўтказилди.

🗣️ Бугун ўрганишлар туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси У.Маманазаров иштирокида, айнан 24 та тавсиявий саволнома асосида ўтказилди.

🗣️ Ўрганиш давомида “Миробод” МФЙ маҳалла ёшлар етакчисининг кундалик фаолияти, аҳоли билан ишлаш тизими яқиндан кўздан кечирилди.

💬 Жараёнда асосий эътибор маҳалла аҳлидан келиб тушган энг долзарб мурожаатларга қаратилди. Депутат У.Рашидова томонидан билдирилган маҳалладаги ёшлар масаласи юзасидан суҳбатлашилди.

🗣️ Хусусан, депутат учун асосий масалага айланган — “Миробод” МФЙ ҳудудидаги ёшларни бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган иш жараёнлари.

🔔 Суҳбат якунида ушбу муаммони тизимли ҳал этиш бўйича аниқ ечимларга келишилди:
✔️ Маҳалладаги ёшлар бандлиги ва уларнинг таътилдаги вақтини мазмунли ўтказизш ҳолати юзасидан тўлиқ ва батафсил маълумот тайёрланади.
✔️ Ушбу таҳлилий маълумот депутат У.Рашидова етказилиб, туман Кенгашининг навбатдаги доимий комиссия мажлиси кун тартибига киритилади.
✔️ Масалани ижобий ҳал этиш ва йўлларни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланади

Slide 1 of 3