Жаңалықлар

ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ

ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон сайлов округида жойлашган Соҳил маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги ва масъуллар билан учрашди.
Учрашув давомида маҳалладаги мавжуд муаммолар, аҳоли мурожаатлари, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллада осойишта ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, эҳтиёжманд оилалар билан манзилли ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан маҳалла еттилиги ва тегишли масъулларга зарур тавсиялар берилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
📌 Халқ манфаати — депутат эътиборида!