Жаңалықлар

БОЛАЖОНЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

БОЛАЖОНЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович томонидан 16-Бешбулок сайлов округи ҳудудида жойлашган “Mirshod Diyor Kompleks” МЧЖга қарашли оилавий ДХШ боғча фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнларининг ташкил этилиши, болаларнинг кун тартиби, овқатланиш ҳолати, санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши ҳамда хавфсизлик чоралари кўздан кечирилди.
Шунингдек, боғчада болаларнинг соғлом ўсиб-улғайиши, уларнинг ёшига мос таълим-тарбия олиши, ўйин ва машғулотлар учун қулай муҳит яратилгани, тарбиячилар фаолияти ҳамда ота-оналар билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъуллар билан мулоқот давомида мактабгача таълим сифатини янада ошириш, болалар учун хавфсиз, соғлом ва қулай муҳитни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Таъкидланганидек, оилавий ДХШ боғчалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва улардаги шароитларни мунтазам ўрганиб бориш ҳудудда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш ҳамда болажонлар учун муносиб таълим-тарбия муҳитини яратишга хизмат қилади.

Slide 1 of 1