Жаңалықлар

АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон Маҳмудович ҳамда Кенгаш мутахассиси Ходжаева Басида томонидан сайлов округида жойлашган Ўзак шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида шифокорлик пунктида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, фуқаролар учун яратилган шароитлар, тиббиёт ходимларининг иш жараёни, дори-дармонлар билан таъминланганлик ҳолати ҳамда мурожаатлар билан ишлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳудуд аҳолиси билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. Аниқланган айрим масалаларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Депутат томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, бирламчи тиббий хизмат сифатини ошириш ва фуқароларга қулай шароит яратиш масалалари доимий эътиборда бўлиши таъкидланди.

Slide 1 of 1