Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
Чимбойда "Қувонч ва меҳр улашайлик" акцияси ўтказилди

 Тадбирни ўтказишдан асосий мақсади, партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, дастурий вазифаларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий бирдамликни кучайтиришга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва уларга кўмак бериш маданиятини шакллантиришдан иборат. 

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари М.Есенгелдиев, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари А.Утепбергенова, Д.Ажимуратов, Х.Абдижалиев, А.Есемуратов, Чимбой туман партия кенгаши раиси С.Нурмамбетовлар “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи тиббиёт ходимлари ва тарбияланувчиларини Наврўз байрами билан табрикладилар.

Хайрия тадбирида ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Чимбой “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи тарбияланувчиларига Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги партия гуруҳи ҳомийлигида кийим-кечаклар совға қилинди.

Slide 1 of 12