Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкентда ўтказилган 150-юбилей Ассамблеясининг “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати”

Бугунги кунда Янги Ўзбекистон феномени билан биргаликда Янги Марказий Осиё феномени ҳам вужудга келди. Янги Ўзбекистон ва Янги Марказий Осиёнинг меъмори Шавкат Мирзиёев эканлигини дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкентда ўтказилган 150-юбилей Ассамблеясининг “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусидаги нуфузли тадбирда 200 га яқин мамлакат, 15 та кузатувчи давлат, 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларининг иштироки фикримизнинг яққол исботидир.

Анжуман иштирокчилари томонидан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қилувчи парламентларни такомиллаштириш, қонунчилик соҳасида миллий ва хорижий тажрибаларни ошириб бориш, парламент дипломатиясини ва тинчликни ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, ушбу нуфузли Ассамблеянинг юртимизда ўтаётгани Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва натижа бераётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик янгиланишларнинг халқаро миқёсдаги улкан эътирофидир.

Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг айнан юртимизда ўтказилиши нафақат Ўзбекистонда парламентаризмни ривожлантириш жараёнининг муҳим саналари рўйхатига кирадиган тарихий воқеа, балки Марказий Осиёда парламент дипломатиясини ривожлантиришда янги босқич эканлиги айтиб ўтилди.

Тошкент парламент дипломатиясининг пойтахтига, бу йиғилиш эса глобал ҳамжамият дуч келаётган муаммолар, зиддиятлар ва низоларни мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатувчи намунага айланганлиги мамлакатимизда Юртбошимиз раҳбарликларида ўтказилаётган ислоҳотларнинг ва жаҳон миқёсидаги ташаббусларнинг жаҳон миқёсида эътироф этилишидир.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон Кенгаши котибияти мудири Мунисхон Эргашева