Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
янв.21
Депутатлик суров юборилди 📢
янв.21
🇺🇿Туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш платформаси ижроси таҳлил қилинди
янв.21
🇺🇿 Депутат ташаббуси билан ариқ ва зовурларни тартибга келтириш ишлари ўрганилди
янв.21
📌 Сайловчилар билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди🗳
янв.21
🇺🇿 Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди 👥📝
янв.21
Регламент ва депутатлик одоб-ахлоқ масалалари бўйича доимий комиссия томонидан 📜
янв.21
📌 Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ҳудудларда🏘
янв.21
📌 Депутат ва маҳалла еттилиги ҳамкорлик
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!

Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!

Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати О.Мадрахимова, профилактика инспектори, Миллий гвардия капитани Сарварбек Козоковлар билан ҳамкорликда З.М.Бобур маҳалласидаги 54-сонли мактабда муҳим учрашув ташкил этилди.

Учрашувда "Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда таълим муассасаси педагог ходимларининг роли" ҳамда "Миллий либослар - фахримиз" каби долзарб мавзуларда суҳбатлар ўтказилди.

Педагоглар билан бўлган мулоқотда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш, кийиниш маданияти ва муомала одоби каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Умид қиламизки, бундай тадбирлар ёш авлоднинг баркамол бўлиб етишишига хизмат қилади!

@Qorgontepa_Kengashi