35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ УЧУН ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ МУҲИТИ ЯРАТИЛМОҚДА

ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ УЧУН ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ МУҲИТИ ЯРАТИЛМОҚДА
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович туманда фаолият юритаётган «Келажак» марказининг 2030 йилгача мўлжалланган янги лойиҳа концепцияси билан танишди.
Тақдимот жараёнида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этди.
Учрашувда маҳаллаларда ёшларнинг қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар ҳамда фан тўгаракларини ташкил этиш, уларни замонавий билим ва амалий кўникмалар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Янги концепция асосида ҳар бир маҳаллада ёшларни тўгаракларга жалб этиш қамровини кенгайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, таълим жараёнларига сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш, ёшларда рақамли кўникмаларни шакллантириш ва инновацион ёндашувлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Ҳозирги кунда марказда 49 та йўналиш бўйича тўгараклар фаолият юритиб, уларга 1050 нафар ўқувчи жалб этилган. Ёшлар ахборот технологиялари, хорижий тиллар, робототехника, санъат, спорт ва бошқа қатор йўналишларда билим олиб, ўз иқтидор ва қобилиятларини ривожлантирмоқда.
Масъулларга мазкур илғор тажрибани маҳаллалар кесимида кенгайтириш, тўгараклар фаолияти ва таълим сифатини янада ошириш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Slide 1 of 6