Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
янв.21
Депутатлик суров юборилди 📢
янв.21
🇺🇿Туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш платформаси ижроси таҳлил қилинди
янв.21
🇺🇿 Депутат ташаббуси билан ариқ ва зовурларни тартибга келтириш ишлари ўрганилди
янв.21
📌 Сайловчилар билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди🗳
янв.21
🇺🇿 Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди 👥📝
янв.21
Регламент ва депутатлик одоб-ахлоқ масалалари бўйича доимий комиссия томонидан 📜
янв.21
📌 Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ҳудудларда🏘
янв.21
📌 Депутат ва маҳалла еттилиги ҳамкорлик
Косонсой туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Х. Қудратова, М. Султанова ва Ғ. Хамдамов, туман Кенгаши котибияти мудири Д.Валиевалар томонидан Косонсой туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида маҳалладаги “еттилик” тизими фаолияти атрофлича кўриб чиқилиб, унинг иш самарадорлиги, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишдаги иштироки таҳлил қилинди. Шунингдек, маҳаллада амалга оширилаётган ижобий тажрибалар ўрганилиб, уларни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўрганиш давомида аҳолини қийнаётган долзарб муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Масъулларга маҳалла фаолиятини янада самарали ташкил этиш, аҳоли билан ишлаш сифатини ошириш ҳамда ижтимоий масалаларни тизимли ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4