Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
янв.21
Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди
янв.21
Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
янв.21
Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди
янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
Deputat faoliyatidan

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши раиси, депутат Азамат Худайбердиев бугун Маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган 24 та тавсия асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизлар, алимент тўловчи ҳамда пробация назорати остидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси”да фаол иштирок этди.

Тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Л. Хайруллаев, Конимех туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э. Ҳазратқулов, шунингдек, Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг “Ёшлар гуруҳи” аъзолари ҳам қатнашиб, иш қидираётган фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари, касбга ўқитиш ва тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари юзасидан тушунтиришлар бердилар.

Ярмарка давомида аҳолининг турли қатламларини иш билан таъминлаш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида амалий ишлар олиб борилди.

Slide 1 of 2