Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан сайлов округида жойлашган Зарбдор маҳалласида бўлиб, маҳаллада фаолият юритаётган ижтимоий ходимнинг иш жараёни билан танишилди.

Ўрганиш давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, эҳтиёжманд оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа зарур товарлар билан таъминлаш, шунингдек, коммунал харажатларни қоплаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳолати ўрганилди.

Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий муаммоларини аниқлаш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Депутат томонидан бу каби фаолият аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ҳаёт шароитини яхшилаш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.