Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан сайлов округида жойлашган Тиллатепа қишлоқ врачлик пункти (ҚВП)да аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳолати ўрганилди.

Ташриф давомида ҚВПда яратилган шарт-шароитлар, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, аҳолига кўрсатилаётган профилактик ва даволаш ишлари кўздан кечирилди. Шунингдек, фуқароларга бепул дори-дармонларни етказиб бериш ва тарқатиш жараёни ҳам ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аҳоли билан мулоқот қилиниб, уларнинг тиббий хизматлардан фойдаланиш даражаси, мавжуд муаммолар ва таклифлари тингланди. Фуқаролар томонидан билдирилган фикрлар асосида хизмат сифатини янада ошириш, дори-дармон таъминотини яхшилаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ташриф якунида тиббиёт муассасаси фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.

Slide 1 of 1