Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
янв.21
Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди
янв.21
Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
янв.21
Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди
янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
МАҲАЛЛАДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛАДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович сайлов округида жойлашган Туман маҳалласида бўлди.

Ташриф давомида маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизими, хусусан, ёшлар етакчисининг фаолияти атрофлича ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, маҳалладаги ёшлар муаммолари, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, мавжуд масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳаётга кенг жалб этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 1