Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
янв.21
Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди
янв.21
Демурсад МФЙ “Маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди
янв.21
Депутатнинг сайёр қабули ўтказилди
янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
ЁШЛАР ТАРБИЯСИ — УСТУВОР ВАЗИФА

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ — УСТУВОР ВАЗИФА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли иштирокида сайлов округида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабида “Мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлиги доирасида муҳим тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбир ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида ўтказилиб, унда ўқувчилар, педагоглар, ота-оналар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида ёш авлодни турли ёт иллатлардан асраш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ва унинг инсон ҳаётига етказадиган зарарлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, мактаб, ота-она ва маҳалла ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш орқали ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Депутат томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Тадбир иштирокчилари томонидан бу каби учрашувларни мунтазам ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Slide 1 of 2