Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси бозорлар ва улардаги нарх-наволарнинг ҳолати юзасидан йиғилиш ўтказди.

 Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши
котибияти мудири У.Одилов ҳамда Кенгашнинг Маҳаллий бюджет, иқтисодий
ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш
масалалари бўйича доимий комиссияси ташаббуси билан “Бозорлар ва улардаги
нарх-наволарнинг ҳолати тўғрисида” йиғилиш бўлиб ўтди.
 

Йиғилишда тумандаги деҳқон бозорлари ва
савдо нуқталарида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кундалик истеъмол товарлари
нархларининг шаклланиши, уларнинг барқарорлигини таъминлаш ва асоссиз
оширилишининг олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
 

Шунингдек, бозорларда рақобат муҳитини
шакллантириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолини сифатли ва
арзон маҳсулотлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил
этилди.
 

Йиғилиш якунида тегишли ташкилотларга
бозорларда доимий мониторинг ўрнатиш, нархларни назорат қилишни кучайтириш
ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга
қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
  

Slide 1 of 4