Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
Депутат Ангидон маҳалла фуқаролар йиғинида.

 24-«Ангидон» сайлов округидан сайланган депутат
Рахмонбердиев Азизбек Зарифович Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши
депутатлари томонидан ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар
ўтказиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ, Ангидон маҳалла фуқаролар
йиғинида аҳоли билан навбатдаги учрашувни ташкил этди.
 

Учрашув давомида депутат томонидан ўтган давр
мобайнида амалга оширилган ишлар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш,
аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан батафсил
маълумот берилди.
 

Шунингдек, фуқароларни қийнаётган долзарб масалалар,
жумладан коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, йўл инфратузилмасини
такомиллаштириш, иш билан таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари
муҳокама қилинди.
   

Тадбир давомида сайловчилар ўз таклиф ва
мурожаатларини билдириб, уларнинг ҳар бири депутат томонидан диққат билан
тингланди.
 

Кўтарилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли
ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш бўйича вазифалар белгилаб
олинди.
  

Slide 1 of 4