Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Депутат назорати амалда
янв.21
Доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
🌿 Сўх туманида дам олиш куни — эзгулик ва бирлик байрами!
янв.21
📊 “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси фаолияти таҳлил қилинди
янв.21
Фуқаро мурожаати тингланди ва ҳуқуқий тушунтириш берилди
янв.21
Депутатлар ҳудудларда
янв.21
📌 Доимий комиссия йиғилиши бўлиб утди.
янв.21
📍 Депутат ҳудудларда
янв.21
📊 Чораклик фаолият таҳлил қилинди
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. 

- Йиғилишда аҳолига суюқ газ таъминотини ўз вақтида етказиш, графикдаги кечикишлар бўйича фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни жиддий назоратга олиш ҳамда 2025/2026-куз қиш мавсумига ҳозирдан тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилиниб масъул ходимларга вазифалар белгиланди.

- Шунингдек йиғилишда Давлат хусусий шерикчилик асосида "Умумбарака савдо инвест" МЧЖ томонидан ижтимоий соҳа муассасаларига иссиқлик таъминоти бўйича хизмат кўрсатиш ишларининг сифати танқидий муҳокама этилди. Хизмат кўрсатилаётган ижтимоий соҳа муассасалари масъулларидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини қаттиқ назоратга олиш ва камчиликлар юзасидан депутатлар Кенгаши ҳамда шаҳар ҳокимлигига маълумот киритиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

- Йиғилишда "Мусаффо иқлим" МЧЖ бошқарувчисига маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича иш режани кўриб чиқиш ҳамда маҳаллаларга чиқиш графигини тақдим этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Slide 1 of 6