Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Ekspert guruhi:
янв.21
🚸 YANGIOBOD KO‘CHASIDA XAVFSIZ HARAKATLANISH SHAROITI YARATISH TO‘G‘RISIDA
янв.21
🏛 DOIMIY KOMISSIYA QARORI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVIGA JAVOB
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVIGA JAVOB
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHI Qaysi mansabdorlar shartli ravishda nomzod bo‘la oladi?
янв.21
🇺🇿 Yoshlar bilan muloqot: xorijda mehnat qilayotgan yoshlar holati o‘rganilmoqda
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHI Kengashlar – normativ-huquqiy hujjat qabul qilish huquqiga ega
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHI Deputatning asosiy vazifalari va saylovchilar bilan ishlash
янв.21
Deputat o‘z kasbiy faoliyatini quyidagi prinsiplar asosida amalga oshirishi kerak:
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан ўзи сайланган сайлов округида жойлашган маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш ҳамда мавжуд масалаларга амалий ечим топишдан иборат бўлди.
Очиқ ва самимий мулоқот давомида ёшлар томонидан ишга жойлашиш, доимий даромад манбаига эга бўлиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит олиш, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг контракт тўловларини амалга ошириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қатор мурожаатлар билдирилди.
Депутат ҳар бир мурожаатни алоҳида тинглаб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳал этиш имкониятларини маҳалла масъуллари билан биргаликда атрофлича муҳокама қилди. Айрим масалалар бўйича ёшларга амалдаги тартиб ва мавжуд имкониятлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда тегишли ташкилот ва идораларга юборилди. Уларнинг ўз вақтида ва ижобий ҳал этилишини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Учрашув якунида ёшлар томонидан кўтарилган барча масалалар депутатлик назоратига олиниб, уларнинг ижроси юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилиши белгиланди.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube
Slide 1 of 1