Ҳафталик иш режаси ижроси доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 5–Заркент сайлов округи депутати Бўтаев Комилжон Охунович томонидан 2-сонли техникумнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Ўрганиш давомида иситиш тизими, кўмир захираси, электр тармоқлари, эшик ва деразалар ҳолати ҳамда ёнғин хавфсизлиги чоралари кўздан кечирилди. 📌 Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ўқувчилар учун қулай шароит яратиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Масала депутатлик назоратига олинди.