35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📍 QUNDUZ MAHALLASIDA KO' CHAMA KO'CHA YURIB, AHOLI MUAMMOLARI O‘RGANILDI
янв.21
📍 QUNDУZ MAHALLASIDA QONUN IJROSI MONITORING QILINDI
янв.21
♿️ ALOHIDA TA’LIM EHTIYOJLARI BO‘LGAN BOLALAR UCHUN TENG IMKONIYATLAR
янв.21
🎨 DEPUTAT VA TASHKILOT HAMKORLIGI — YOSHLAR IJODIY SALOHIYATINI QO‘LLAB-QUVVATLASH YO‘LIDA
янв.21
📊 HOKIM YORDAMCHISINING FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
🏥 IJTIMOIY EHTIYOJMAND FUQAROLAR — DEPUTATLAR E’TIBORIDA
янв.21
🏘️ MAHALLADA ISHSIZLIK VA KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH — DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
📌 ISHSIZLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIKNI TA’MINLASH — MUHIM VAZIFA
янв.21
📖 Maktab ostonasida — yangi umidlar va ezgu niyatlar!
янв.21
🎒 Maktab ostonasida yangi umidlar va ezgu niyatlar!
СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДАГИ ИЧКИ ДОРИХОНАДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ

СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДАГИ ИЧКИ ДОРИХОНАДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамкорлигида сессия кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалаларни ҳар томонлама пухта ўрганиш мақсадида Туман тиббиёт бирлашмасида амалий ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида тиббиёт бирлашмасининг масъул ходимлари билан учрашув ташкил этилиб, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси, кадрлар таъминоти, рақамлаштириш жараёнлари ҳамда давлат дастурлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман ижро органлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг устувор вазифаларини белгилаш, истиқболдаги фаолият йўналишларини шакллантириш, соҳада мавжуд тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатлари таҳлил қилиниб, фуқаролар учун тиббий хизматларнинг очиқлиги, тезкорлиги ва сифатини янада ошириш, профилактик тадбирларни кучайтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатилаётган тиббий хизматларни такомиллаштириш юзасидан масъул ходимларнинг ахборотлари тингланди.

Доимий комиссиялар томонидан сессия кун тартибига киритилаётган масалаларнинг жойида ўрганилиши қабул қилинадиган қарорларнинг асосли ва ҳаётий бўлишини таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бундай қўшма ўрганишлар маҳаллий Кенгашнинг депутатлик назоратини кучайтириш, ижро органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳалардаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Slide 1 of 2