35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
📌 DEPUTATLIK NAZORATI: PIYODALAR XAVFSIZLIGI E’TIBORDA
янв.21
📌 IJTIMOIY REYESTRDAGI OILALAR HOLIDAN XABAR OLINDI
янв.21
📌 RO‘YAT MAHALLASIDA AMALIY ISHLAR NAZORATDA
янв.21
📍 RO‘YAT MAHALLASIDA MUAMMOLAR JOYIDA O‘RGANILDI
янв.21
🏘 🏘 AHOLI MUAMMOLARI — XONADONMA-XONADON O‘RGANILDI
янв.21
📌 MAHALLADA ISHSIZLIK VA KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH — USTUVOR VAZIFA
янв.21
🏛 VILOYAT KENGASHI QARORI IJROSI — DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
🏠 KO'CHAMA KO'CHA O'RGANISH:FUQAROLAR MUAMMOLARI — E’TIBOR VA NAZORATDA
янв.21
🏘️ KO'CHAMA KOCHA YURIB, EHTIYOJMAND OILALAR HOLIDAN XABAR OLINDI
янв.21
📌 ISHSIZLIKNI QISQARTIRISH VA AHOLI BANDLIGINI TA’MINLASH — MUHIM VAZIFA
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг депутатлари Н.Мухамадиева, Д.Хатамова, котибияти мудири Т.Гаппаров, ҳамда Янгиқўрғон тумани котибият мудири М.Эргашева ва масъуллардан иборат ишчи гуруҳ томонидан иш режаси ижроси доирасида мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, гуруҳ хоналарининг ҳолати ва болаларнинг хавфсизлиги таъминланганлик даражаси кўздан кечирилди.
Шунингдек, муассасанинг моддий-техник базаси, зарур жиҳозлар, ўқув-тарбиявий материаллар, болалар учун овқатланиш ва дам олиш шароитлари, санитария-гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Тарбияланувчиларнинг мактабгача тайёргарлигини таъминлаш, уларнинг ёшига мос билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, нутқ ва тафаккурини шакллантириш, жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда маънавий-ахлоқий тарбиясига қаратилган машғулотлар мазмуни ўрганилди.Масъуллар томонидан муассасанинг жорий фаолияти, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Ўрганиш якунида мактабгача таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини янада ошириш, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни яхшилаш, санитария ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш ҳамда аниқланган масалаларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Slide 1 of 4