МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
✍️Халқ депутатлари
Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири, 6-Поромон сайлов округи депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган 18-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасада болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
↗️Ўрганиш жараёнида гуруҳ хоналарининг ҳолати, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, болаларнинг сифатли овқатланишини таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда тарбияланувчилар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
↗️Шунингдек, ташкилот раҳбарияти ва масъул ходимлар билан мулоқот қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
✔️Болажонларнинг сифатли мактабгача таълим олиши, соғлом ва хавфсиз муҳитда тарбияланиши доимий эътиборда.