35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН СУДЛАРИ УЧУН ҚУРИЛАЁТГАН ЯНГИ БИНОДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ.

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН СУДЛАРИ УЧУН ҚУРИЛАЁТГАН ЯНГИ БИНОДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг депутатлари М.Максудов, Д.Хатамова, котибияти мудири Т.Гаппаров, ҳамда Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Р.Мамажонов ва котибият мудири М.Эргашева Янгиқўрғон туманида жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар учун қурилаётган янги бинонинг қурилиш жараёнларини ўргандилар.
Ўрганиш давомида объектда амалга оширилган ишлар, қурилиш жараёнларининг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, белгиланган муддатларга риоя қилиниши, қурилиш материалларининг сифати, ишчи-хизматчилар учун яратилган шароитлар ҳамда техника хавфсизлиги талабларига амал қилинишига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъул мутахассислар билан мулоқотда қурилиш босқичлари, навбатдаги вазифалар ва объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш масалалари муҳокама қилинди. Мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ва ҳар бир ишни сифат талаблари асосида бажариш зарурлиги таъкидланди.
Лойиҳага мувофиқ, янги суд биноси замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари асосида барпо этилиб, унда суд жараёнларини самарали ташкил этиш, фуқароларни қабул қилиш, мурожаатлар билан ишлаш ҳамда суд ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш кўзда тутилган.
📌 Объектнинг умумий қиймати: 26 млрд 763 млн 10 минг 925 сўм 60 тийин.
📅 Қурилиш бошланган сана: 2026 йил 1 июль.
✅ Фойдаланишга топшириш муддати: 2026 йил 31 декабрь.
🔹 Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти.
🔹 Бош пудратчи: «TEXNO QURILISH-889» МЧЖ.
🔹 Бош лойиҳачи: «Ўзбекистон шаҳарсозлик лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси.
Янги суд биносининг барпо этилиши фуқароларнинг суд органларига мурожаат қилиши учун қулай муҳит яратиш, суд хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, соҳа ходимлари учун замонавий меҳнат шароитларини таъминлашга хизмат қилади.
Ўрганиш якунида қурилиш ишларини белгиланган режа ва муддатлар асосида сифатли давом эттириш, жараёнларни доимий назоратга олиш ҳамда объектни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4