Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
Deputat yoshlar bilan ochiq muloqot o'tkazdi
янв.21
Shahrisabz shahrida ijtimoiy barqarorlik va oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash yo‘lidagi tashabbus.
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining yettinchi chaqiriq o‘n sakkizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining o‘n yettinchi sessiyasi bo'lib o'tdi
янв.21
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этишнинг устувор йўналишлари: муаммо ва ечимлар
янв.21
Deputat joylarda o'rganishda
янв.21
Deputatlar aholi xonadonlarida!
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
2025 yil Atrof muhitni asrash va "yashil iqtisodiyot" yili
янв.21
Xalq deputatlari Shahrisabz shahar Kengashining VII sessiyasi bo'lib o'tdi
Munosabat

  

    Ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг таянчи ва суянчи

Мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шароитлар аниқ натижалар бермоқда. Ўтган йили юртимиз ёшлари “ТОП-500”талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. Бугунги кунда 30 нафар йигит-қиз дунёдаги “ТОП-10”, 500 нафари “ТОП-100” ва 1 минг 500 нафари “ТОП-300”дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда.

Яқин йилларгача бундай натижаларни тасаввур қилиш қийин эди. Бу нимадан далолат беради? Аввало, ёшларга яратилаётган имкониятлар самараси бу. Бундан фойдаланиб, катта марраларни кўзлаб интилаётган билимли, салоҳиятли ёшларимизнинг натижаси ва ютуқларининг яққол ифодасидир.

Президент таъкидлаганидек, юртдошларимиз санъат, спорт соҳаларида ҳам катта
муваффақиятларга эришмоқда. Яқинда футбол бўйича миллий терма жамоамиз тарихда илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳар биримиз учун катта фахр ва ифтихордир.

Ҳақиқатдан ҳам, бугунги ёшлар кечаги ёшлар эмас, уларнинг онги, дунёқараши, орзу истаклари, талаблари ҳам ўзгарган. Улар бугун замонавий фикрлаяпти, давр билан ҳамнафас яшаяпти. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 325 минг ёшлар ўқитилган. Ўтган йили 150 мингдан зиёд йигит-қиз халқаро тил сертификатлари олган, бу –2023-йилга нисбатан 2 баравар кўп.

Учрашувда ёшларга имкониятларни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Эндиликда, миллий дастур асосида ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчи танланиб, Гарвард, Ел, Колумбия, Корнел каби дунёнинг нуфузли олийгоҳларига тайёрланади. Шундан камида 300 нафари эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлади. Албатта, бу ўқимишли, теран фикрли ёшлар сафини кўпайтириш учун энг мақбул имкониятдир. Ўзига ишонган, дадил, жаҳон саҳнасида ўз овози ва сўзига эга, халқаро миқёсида ҳам юрт нуфузини юксалтиришга қодир ёшлар қатлами шаклланиши учун муҳимдир...

Қудратов Абдусамад Алмарданович,
Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгаши депутати,

Slide 1 of 1