Жаңалықлар

📍 Депутат билан бир кун: Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш ўртасида самарали мулоқот

📍 Депутат билан бир кун: Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш ўртасида самарали мулоқот

Бугун Чирчиқ шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ходжаева Моҳира Мирзахмедовна ташрифи доирасида қатор ижтимоий ва аҳамиятли объектларга ташриф буюрилди.

🔹 Мирзо Улуғбек МФЙда маҳалла “еттилиги” ва фаоллари билан учрашиб, аҳоли муаммоларини муҳокама қилдик. Эътибор марказида – ижтимоий муаммоларни биргаликда ҳал этиш ва тизимли ёндашув.

🔹 13 ва 14-сонли умумтаълим мактаблари, 37-сонли боғча – таълим муассасаларида мавжуд шароитлар, ўқув жараёнлари ва таълим сифати бўйича ахборот олдик, жамоалар билан мулоқот ўтказдик.

🔹 Ишонч МФЙдаги 9-қаватли уй қурилиши – қурилиш жараёни, муҳандислик инфратузилмаси, атроф-муҳит талабларига риоя этилиши ўрганилди.

🔹 Маҳаллий ҳунарманд Дониёр Айтбаев фаолияти билан танишиш орқали ҳунармандликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

🔹 “Урмон истироҳат боғи” – аҳоли дам олиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, яшил майдонларни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш ишлари кўриб чиқилди.

🔹 “Чирчиқ тонги” таҳририяти – маҳаллий ОАВ ходимлари билан учрашувда уларнинг меҳнатига юксак баҳо берилиб, касб байрами билан табрик қилинди.

🟢 Ушбу ташриф нафақат депутатлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, балки жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгилаш учун муҳим асос бўлди.

🤝 Ҳамкорлик ва очиқ мулоқот — Янги Ўзбекистон тараққиётининг кафолатидир.

Зокир Халмухамедов,

Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси вакили

Slide 1 of 9